Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди
Ҳаракат вакили Ғазодаги уруш узил-кесил якунлангани ҳақида АҚШ ва воситачилардан кафолат олинганини айтди.
Ғазодаги ҲАМАС музокаралар гуруҳи раҳбари Халил ал-Хайя ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга кирганини эълон қилди, деб хабар берди Reuters.
Ал-Хайянинг телемурожаат билан чиққан баёнотида айтилишича, ҲАМАС Ғазодаги уруш узил-кесил якунлангани ҳақида АҚШ ва воситачилардан кафолат олган.
«Биз бугун уруш тугагани ва доимий оташкесим бошланганини эълон қиламиз. Келишув икки йўналишда ҳам Рафаҳ чегара ўтиш жойини очишни назарда тутади. Келишув доирасида Исроил барча фаластинлик маҳбус аёллар ва болаларни озод қилади», деди ал-Хайя.
Қайд қилинишича, келишув доирасида Исроил қамоқхоналарида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 250 нафар фаластинлик, уруш бошланганидан бери қўлга олинган яна 1700 нафар ғазолик фаластинлик, шунингдек, қўлга олинган барча аёллар ва болалар озод қилинади.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Ғазода урушу тугагани ва энди Ғазо қайта қурилишини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026