Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари C-390 самолётларига эга бўлади
Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Республикаси C-390 Millennium транспорт самолётининг буюртмачиси эканини эълон қилди.
Фото: Embraer
Бразилиянинг Embraer компанияси 3 феврал куни Сингапурдаги авиасалонда Ўзбекистон Республикаси C-390 Millennium транспорт самолётининг буюртмачиси эканини эълон қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари C-390 самолётларидан асосан транспорт ва гуманитар миссияларда фойдаланади ва ушбу самолётни эксплуатация қиладиган Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айланади.
«Биз Ўзбекистон Республикасини C-390 операторлари гуруҳида расман қутлаймиз, чунки Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари транспорт имкониятларини модернизация қилмоқда», деди Embraer Defense & Security компанияси президенти ва бош директори Бошко да Кошта Жуниор.
XXI асрда лойиҳалаштирилган C-390 Millennium ўз синфидаги энг замонавий ҳарбий транспорт самолёти бўлиб, бошқа ўрта ўлчамли ҳарбий транспорт самолётларига қараганда кўпроқ фойдали юкни (26 тонна) кўтара олади, тезроқ (470 узел) ва узоқ масофаларга уча олади. У юк ва қўшинларни ташиш, техника ва ходимларни десантлаштириш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув, ёнғинни ўчириш ва гуманитар операцияларни ўз ичига олган кенг кўламли вазифаларни бажариши мумкин.
У вақтинчалик ёки тупроқли учиш-қўниш йўлакларида ҳам ишлатилиши мумкин. КC-390 ускунаси билан жиҳозланган самолёт ҳавода ёнилғи қуювчи сифатида ҳам ҳаракат қилади. Millenium НАТО тизимлари билан тўлиқ мос келади ва айниқса мослашувчан жанговар операцияларда (АCЕ).
C-390 Millennium самолётини аллақачон Бразилия, Португалия, Венгрия, Жанубий Корея, Нидерландия, Австрия, Чехия, Швеция, Словакия ва Литва ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам танлаган.