Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
Транспорт вазирлиги биноси 1 соат-у 18 дақиқа давом этган аукционда 187,7 млрд сўмга сотилди. Ғолиб – «Самарадор» МЧЖ. Вазирлик Янги Тошкентга кўчиб ўтади.
16 декабр куни E-auksion платформасида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчасида жойлашган Транспорт вазирлигининг биносини сотиш бўйича савдолар бўлиб ўтди.
Савдолар 1 соат-у 18 дақиқа давом этди ва 14 қадамдан сўнг якунланди. Ғолиб «Самарадор» МЧЖ бўлди. Компания 187 млрд 735 млн сўм таклиф қилди, бу бошланғич нарх (115 млрд 954 млн сўм)дан қарийб 62 фоизга кўп.
«Самарадор» МЧЖ ҳақида

«Самарадор» МЧЖ 2017 йилнинг августида Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг 100 фоиз улуши Бахтиёр Маҳкамовга тегишли. У, шунингдек, Euroroads, Vision Soft, Cyber Soft Space, Nomadiary, Angelvest, Euro-Road каби компанияларда ҳам улушларга эга. Ташкилотнинг раҳбари сифатида Акилов Фаррух Тохирович кўрсатилган. Устав фонди – 25,7 млрд сўм.
Аввалроқ, Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖга, Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз бинолари Анорбанкка 440 млрд сўмга сотилганди. Бу ташкилотлар Янги Тошкентга кўчиб ўтиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
12:32 / 13.05.2026