Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“АҚШ билан энергетик лойиҳалар қиймати 3-4 млрд долларга боряпти” – энергетика вазири
Нью-Йоркдаги учрашувлар чоғида тилга олинган мавзулардан бири – энергетика. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, АҚШнинг молиявий салоҳияти ва технологик имкониятларини рад этиб бўлмайди ва бу давлат билан энергетикада фаол ишлаш керак. Ҳозир устида иш кетаётган лойиҳалар умумий қиймати 3-4 млрд долларга боради, дейди у.
Президент сафари давомида Air products компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезесни ҳам қабул қилди.
Air products саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 63 миллиард АҚШ долларидан ортиқ. Ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқаради ҳамда 750 га яқин ишлаб чиқариш объектларини бошқаради.
Президент матбуот хизматига кўра, айни пайтда компаниянинг Ўзбекистонга инвестициялари 1 миллиард доллардан ошган. GTL заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород, «Навоийзот»да суюқ карбонат ангидрид ишлаб чиқариш каби лойиҳалар амалга оширилган.
Энергетика вазирига кўра, президент билан учрашувда компания яна инвестиция киритишини эълон қилган.
“Мана ҳозиргина бўлиб ўтган Air products компанияси билан учрашувда янги инвестициялар киритишга тайёрлигини, янги йўналишлар излаётганлигини, турли йўналишларда диверсификация қилишга тайёрлигини билдирди. Масалан, шунингдек, биз газ-транспорт тизимида ёки ўша нефть-газ компаниялари қазиб чиқараётган газини ҳозирги кундаги мавжуд компрессор станциялар, сиқув компрессор станцияларидаги газ асосида ишловчи агрегатларни электрга алмаштириш ва электр двигателлар ўрнатиш бўйича ҳам йирик келишувларга эришдик ва бунга Американинг «Eximbank»и молиялаштиришга жуда катта қизиқиш билдиряпти.
Бундан ташқари, бурғилашда Schlumberger, Baker Hugsles компанияларининг янги технологиялари, тажрибалари, бошқарув методикасини қўллаш бўйича ҳам келишув имзоладик. Ҳамда Gulf компанияси билан биргаликда 100 миллион доллар атрофида Ўзбекистон бўйлаб алоҳида ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш бўйича ҳам Ўзбекнефтгаз меморандум имзолади”, дейди вазир.
Мирзамаҳмудовнинг қўшимча қилишича, АҚШ компаниялари билан жами лойиҳалар қиймати 3-4 млрд долларга борган.
“Аниқ рақамларга келадиган бўлсак, мана биргина компрессор станцияларнинг ўзидаги агрегатларни алмаштириш, бу икки-уч йиллик дастур, камида 800 миллион долларга баҳоланяпти. Ва ҳозирги кунда ўша Pan-Asia деган компания бу ишларни мувофиқлаштиради ва унинг маълумотига кўра, Eximbank томонидан 852 миллион доллар ушбу йўналишга кредит линиясини очишга тайёрлиги билдирилди. Бу фақатгина битта йўналиш.
Агар барчасини олганда, албатта, янги лойиҳалар, бу мана Air products билан бўладиган лойиҳа, бу кўмирни газификация, синтез-газ олиб, ундан аммиак, метанол, бошқа қўшимча қийматли маҳсулотлар олиш бўйича лойиҳаларни инобатга олсак, 3-4 миллиард доллар атрофидаги янги, яқин келажакдаги истиқболли лойиҳалар деб баҳоласа бўлади”, дейди у.
Мавзуга оид
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:03 / 18.12.2025
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
09:50 / 18.12.2025
Bloomberg: АҚШ тинчликдан бош тортгани учун Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда
09:30 / 18.12.2025