Ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича биринчи медални нақд қилди.

-92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов чоракфиналда бразилиялик Кено Машадони 5:0 ҳисобида енгди ва камида бронзани кафолатлади.

Мулложонов 4 август кунги яримфиналда Жек Марли (Ирландия) — Давлат Болтаев (Тожикистон) жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.