+92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов финалда асли кубалик бўлган, Озарбойжон вакили Алфонсо Домингес билан тўқнаш келиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа Ўзбекистоннинг Париж Олимпиадасида қўлга киритган медаллари 8 тага етди — 5 та олтин, 3 та бронза. Умумжамоа ҳисобида делегация 14-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон олтин медаллар сони бўйича Рио-2016да ўрнатилган рекордни (4 та эди) янгилади.