Спорт | 19:53 / 03.08.2024
11664
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев яримфиналда

Ўзбекистон делегацияси бокс баҳсларида навбатдаги медалларни нақд қилди. 

Фото: МОҚ

Чоракфиналда -57 кг вазнда Абдумалик Халоков испаниялик Хосе Куилес Бротонсни, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса даниялик Николай Тертерянни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди ва камида бронза медалини кафолатлашди. 

Халоков финал йўлланмаси учун 8 август куни австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилса, Мўйдинхўжаев  6 август куни америкалик Омари Жонс билан рўбарў келади.

Бунгача ўзбекистонликлардан Лазизбек Мулложонов (-92 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париж Олимпиадасида кафолатланган медаллари 8 тага етди. 5 боксчининг қандай медал олиши яримфинал ёки финалларда маълум бўлади. Бундан ташқари аввалроқ дзюдода 1 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритилган.

Мавзуга оид