Тошкентда нарколабораториядан 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик моддалари топилди
ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган шахс бир нечта манзилда синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани маълум бўлди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкентнинг Миробод туманида синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га пойтахт ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманида жиноят қидирув бошқармаси — тезкор қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида қўлга олинган шахс бир нечта манзилда жойлашган гиёҳвандлик моддалар лабораториясидан фойдаланиб, синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани маълум бўлган. Ана шундай манзиллардан бири Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида аниқланган.
Шунингдек, фуқаронинг Тошкент вилоятида жойлашган хонадони кўздан кечирилганида синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли хил контейнерлар, қўлқоплар, тарози, газга қарши ниқоблар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Шу куни биринчи лабораториядан 4,8 килограмм, иккинчи хонадондан қарийб 10 килограмм, жами 14 килограмм 795 грамм умумий нархи тахминан 1 миллион долларга тенг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ашёвий далиллар Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ томонидан экспертизадан ўтказилган. Марказ хулосасига кўра, олинган моддаларнинг барчаси синтетик гиёҳвандлик моддалар экани ўз тасдиғини топган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
Иқтисодиёт | 16:58
Илон Маск «Ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект» — Grok 3ʼни тақдим этди
Фан-техника | 17:29 / 18.02.2025
Тошкент йўлларида қайрилиб олиш жойидан олдин чизилган янги йўл чизиқлари ўчириб ташланмоқда
Ўзбекистон | 17:25 / 18.02.2025
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
Жамият | 11:34 / 09.12.2024
Сўнгги янгиликлар
-
Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?
Ўзбекистон | 19:00
-
Саудия Арабистони вазири Шавкат Мирзиёевга муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди
Ўзбекистон | 18:39
-
АҚШ Лотин Америкаси ва Украинадан келган мигрантларнинг аризаларини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди
Жаҳон | 18:34
-
Россияда банк мобил иловаларидан пул ўғирлайдиган вирус тарқалгани айтилди
Жаҳон | 18:19
Мавзуга оид

18:06
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

17:25 / 18.02.2025
Тошкент йўлларида қайрилиб олиш жойидан олдин чизилган янги йўл чизиқлари ўчириб ташланмоқда

20:36 / 09.12.2024
Тошкентда олиб қочилган Nexia-3 Қўқондан топилди

07:40 / 09.12.2024