2026 йил май ойида нархлар ошиши 0,2 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 5,5 фоизга тенг бўлди, дея маълум қилди Миллий статистика қўмитаси.
2025 йилнинг майида ойлик инфляция 1,5 фоиз, йиллик кўрсаткич 8,7 фоиз бўлганди. Шунга кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нарх-наволар ошиши 3,2 фоиз пунктига секинлашди. Бу энергия товарлари нархида юқори база эффекти чиқиб кетиши билан изоҳланади.

Статқўм ҳисоботига кўра, ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархида умумий ҳисобда ўзгариш кузатилмаган бўлса, ноозиқ-овқат товарлар 0,3 фоизга қимматлашди. Хизматлар инфляцияси эса 0,4 фоизни ташкил этди.
Озиқ-овқатлар
Май ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан суяксиз мол гўшти — 3,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +20,5 фоиз), суякли мол гўшти —2,9 фоиз ( +19 фоиз), қўй гўшти — 2,9 фоиз (+22,8 фоиз) ,гўшт қиймаси — 2 фоиз (+15,8 фоиз), шакар —1,5 фоиз (+1,3 фоиз), пастеризация қилинган сут —1,1 фоиз (+5,1 фоиз), тирик ва совутилган балиқ —1 фоиз (+6,9 фоиз), ун —ўртача 0,9 фоиз (+4,6 фоиз) ва ўсимлик ёғи нархлари ўртача 0,6 фоизга (+7 фоиз) қимматлашган.
«2026-йил май ойида импорт (бир кг учун 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) ва маҳаллий (бир кг учун 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) мол гўшти нархларида ўзгариш кузатилди», дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, гуруч ва гуруч оқшоғи — ўртача 1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -13,7 фоиз)га, тухум — 0,1 фоиз, парранда гўшти —1,5-1,6 фоиз оралиғида (+3,4 —+4,5 фоиз), хом сут —0,8 фоиз (+5,1 фоиз)га арзонлашди.
Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари динамикаси мавсумий омиллар таъсирида шаклланган. Асосий мева–сабзавот маҳсулотларидан лимон —19 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +86,6 фоиз )га, олма —2,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +24,8 фоиз )га, лавлаги—1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,1 фоиз)га, сабзи —1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -20,8 фоиз) нархлари ошди. Бодринг — 39,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +41,6 фоиз )га, помидор—34,7 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -17,2 фоиз)га, бақлажон—23,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -27,3 фоиз)га, булғор қалампири —19,7 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +2 фоиз)га, саримсоқ —12,3 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -22 фоиз)га, банан — 4,1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +5,8 фоиз )га, карам—3,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,2 фоиз)га, пиёз — 2,9 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -22,9 фоиз)га, кўкатлар —1,4 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,8 фоиз)га ва картошка нархлари—1,1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +19,9 фоизга) пасайган.









