Манбалардан бирига кўра, Ҳайдаровнинг бўшатилиши қўл остидаги ходимга оғир тан жароҳати етказгани билан боғлиқ.

Kun.uz ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга сўров юборди. У мазкур хабарни тасдиқламади, шу билан бирга инкор ҳам этмади.

Ички ишлар ходимига тан жароҳати етказилгани ҳақидаги ахборот юзасидан бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz сўровига жавоб бермади.

Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига 2025 йил март ойида тайинланган; кейинроқ полковник унвонини олган.

У 1983 йил Қозоғистонда туғилган, 2004 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида ИИБ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.