Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида шу ҳақдаги қарор қабул қилинди. Мазкур турнир ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистон илгари бундай турнирни ўтказмаган.
Фото: UFA
Ўзбекистон ва Озарбойжон 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2027 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Қайд қилинишича, ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида шу ҳақдаги қарор қабул қилинган. Мазкур турнир ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистон илгари бундай турнирга мезбонлик қилмаган.
ФИФА U-20 жаҳон чемпионати 1977 йилдан буён ўтказилади. Турнирда Аргентина (6 марта), Бразилия (5), Португалия (2), Сербия (2), Уругвай, Гана, Испания, СССР, Германия, Англия, Франция ва Украина ғолибликни қўлга киритган.
Айни пайтда навбатдаги мусобақа Чили майдонларида ўтказилмоқда. Унда 24 та жамоа ғолиблик учун курашяпти, улар орасида Ўзбекистон йўқ.
Мавзуга оид
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
09:01 / 30.12.2025
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
19:58 / 29.12.2025