Kun.uz: Покистон ҳарбий ҳаво кучлари 2 май куни Афғонистон билан чегара ҳудудида 44 нафар жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда Express Tribune газетасига асосланган ҳолда ТАСС хабар берган.
Ҳаво зарбалари террористлар жойлашган Шимолий Вазиристон ва Хайбер ҳудудларига йўлланган. Афғонистон чегарасида 15 июнда покистонлик толибларга қарши “Зарб-э-Азб” номли ҳарбий операция ўтказилиши режалаштирилган. Ҳарбийлар ўз фаолиятини Пешавордаги мактабга
фаоллаштирган. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 14 декабрида амалга оширилган ўша ҳужум оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, улардан 134 нафари 14 ёшгача бўлган мактаб болалари эди.







