Испания чемпионати 36-турида "Реал Мадрид" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилди. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг устунлигида якунланди. Голларга 20-дақиқада Пако Алькасер ҳамда 26-дақиқада Хави Фуэго муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида "мадридликлар" ҳимоячиси Пепе ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Иско узоқ масофадан гол киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.






