Жаҳон | 15:41 / 11.05.2015
1851
1 дақиқада ўқилади

Хитой Беларусга 7 млн доллар кредит беради

ХХР Беларусга 7 млн доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда Беларусь телеграф агентлиги иқтисодиёт вазири Владимир Зиновскийга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

“Хитой бизга иккита йирик кредит ажратади: 3 млрд миқдорида имтиёзли кредит ва 4 млрд доллар – тижорат банкларимиз бизнес лойиҳаларни молиялаштириши ажратиладиган тижорий кредит”, – деган у Беларусь-Хитой минтақалараро бизнес форумида.
Бундан ташқари, Беларусь яқин уч йил учун 800 млн юань миқдорида техник ёрдам пули олади. Улар ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, уй-жой қурилишига йўналтирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш