"Бавария” клубининг австириялик ҳимоячиси Давид Алаба “Барселона”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси ярим финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Биринчи ўйин йирик ҳисобда испаларга бой берилганига қарамасдан (0:3), бу жароҳатланган футболчи таслим бўлгиси келмаяпти.
“Биз 4:0 ҳисобида ютамиз. Умид қиламанки, Берлинда кечадиган финал ўйинига қадар жароҳатимдан тикланиб, сафга қайтаман”, - дейди Алаба.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Барселона” клублари ўртасидаги жавоб ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.






