Спорт | 17:09 / 25.05.2015
1849
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик велопойгачи "Тур де Корея"да ғолиб бўлди

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган кўп кунлик халқаро велопойгаларда "Тур де Корея" мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Дилмурод Сиддиқов беш босқич натижасига кўра олтин медалга эришди.

Велоспорт федерацияси матбуот-хизмати берган маълумотларга кўра, мусобақанинг алоҳида босқичларида Достон Оламов (иккинчи ўрин) ҳамда Андрей Измайлов (учинчи ўрин) муваффақиятли иштирок этди. 

"Тур де Корея" мусобақасида 8та мамлакатдан келган 14та жамоа таркибида 94та велопойгачи иштирок этди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш