Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 10:22 / 10.06.2015
1914
1 дақиқада ўқилади
McDonald's Москвада хусусий университет очади
McDonald's компанияси Москва шаҳрида хусусий университет очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг Россиядаги вакили Хамзат Хасбултовга асосланиб, М24 телеканали хабар қилган.
"Биз бунгача Мюнхенда ҳам университет очгандик. Энди Россияда ҳам менежер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш эҳтиёжи туфайли ўқув муассаси очамиз", деб маълум қилди у.
Аниқлик киритилишича, бу университет Москванинг Красная Пресня майдонида очилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш