Спорт | 08:31 / 19.06.2015
2299
1 дақиқада ўқилади

Пуйоль "Барселона" президентлигига номзодлардан кимнидир алоҳида қўлламаётганини айтди

"Барселона" жамоасининг собиқ футболчиси Карлос Пуйоль ўзининг бўлажак сайловлар арафасида Жоан Лапортанинг кампаниясида эканлиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
 
Бироз олдинроқ, жамоа президентлиги учун сайловда иштирок этаётган номзодлардан бири Жоан Лапорта ўзи ғалаба қозонадиган тақдирда Пуйолни жамоа спорт директори сифатида тайинлашини айтганди.
 
"Мен номзодлардан бирининг жамоаси таркибида ҳаракат қилаётганим йўқ. Жоан Лапортанинг чиқишига келадиган бўлсак, биз у билан бирга аввал ишлаганмиз ва яхши муносабатларга эгамиз. Айтишим мумкинки, жамоага ёрдам бериш учун ҳамиша тайёр тураман.
Айни вақтда олдимда бир қанча лойиҳалар турибди. Улардан бирини танлашим керак", дейди Пуйоль.

Мавзуга оид