Инсон умри давомида ҳамиша комилликка интилиб яшайди. Кимлардир саноқли ўн йиллик ўтибоқ илмий чўққиларни забт этса, яна кимлардир ўз касбининг энг моҳир устаси бўлади.Баъзилар анча йиллар сарфлангачгина ўз ўрнини топишади, асосий қобилиятини англаб етишади.

Биз сизга қуйида таништирмоқчи бўлган 10 нафар ёш иқтидор эгаси ҳам ҳали ўзларининг эрта ёшидаёқ катта омадга эриша олишган.


1. Микаэла Фудолиг

Микаэла Ирэн Фудолиг 11 ёшидаёқ Филиппин университети талабасига айланган. 16 ёшида бўлса ўқишни ўзига хос тарзда, бакалавр босқичида физика фанлари номзодлигини олиб якунлади. Айнан унга битирув нутқини ўқиш ишониб топширилди. Ҳозирда у ўзи битирган университетда профессор бўлиб фаолият юритмоқда ва физиканинг турли бўлимларидаги иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилувчи эконофизика билан жиддий шуғулланмоқда.

 

2. Акрит Ясвал

Ҳиндистонлик Акрит Пран Ясвал 7 ёшида жарроҳлик операциясини ўтказиб, миллионлаб инсонларни ҳайратга солди. Операция пайтида у ҳали доктор бўлмаган бўлса-да, кичик доираларда у тиббиёт даҳоси сифатида тан олиниб улгурган эди. Акритнинг 8 ёшли дўсти куйишдан қаттиқ жароҳат олган пайт, у дўстининг бармоқларини ажратиб олган.

12 ёшида Акран муваффақиятли тарзда тиббиёт университетига ўқишга қабул қилинди. Бироқ у 17 ёшидаёқ амалий кимё бўйича магистр унвонини олди. Айни пайтда Акрит Ясвал саратонга қарши дорилар яратиш билан шуғулланмоқда.

 

3. Тейлор Уилсон

Тейлор Рамон Уилсон — энг ёш кашфиётчи. У 10 ёшида ядро бомбасининг лойиҳасини тузди, 14 ёшида эса фузор – термоядровий синтез таъсири учун мўлжалланган қурилмани ясади. Тейлор ўтиш нурланиши детекторини яратгани учун 2011 йил майида ўтказилган Интел Халқаро илмий-техникавий ярмаркасида йирик мукофотга сазовор бўлди.