Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:22 / 02.07.2015
1859
1 дақиқада ўқилади
Райан Бабель фаолиятини “Ал-Айн”да давом эттиради
Голландиялик ҳужумчи Райан Бабель фаолиятини “Ал-Айн”да давом эттирадиган бўлди, деб хабар бермоқда БАА клуби матбуот хизмати.
“Қосимпошша”нинг собиқ футболчиси янги жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфер қиймати ошкор этилмади.
28 ёшли футболчи ўз вақтида “Аякс” ва “Ливерпуль” таркибида ёрқин фаолият кўрсатган эди. Бироқ унинг кейинги фаолияти пасайиб кетган. Футболчи Туркиянинг “Қосимпошша” клуби таркибида ўтказган икки мавсуми давомида 58та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ва 9та голли узатма ёзиб қўйган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш