Туркиянинг All inclusive, яъни “ҳаммаси ичида” тизими ёки Миср эҳромларига туяда саёҳат қизиқтирмай қўйди, аммо жунгли чангалзорларига боришга ҳам ҳали тайёр эмассиз, тўғрими?
Шундай вариантлар борки, сизни ҳам яхшигина тетиклантиради, ҳам кутилмаган қулайликлари билан ҳайратга солади. Истиқомат қилишингиз анчагача ёдингизда сақланиб қолиши аниқ бўлган меҳмонхоналар ҳақида фотолавҳаларни сиз учун тайёрлаб қўйдик.

1. Сайёҳлар бир неча чақирим наридан қайрилиб кетиши лозим бўлган харобаларга ўхшаяптими? Аслида бу Shanty Hotel — Жанубий Африкадаги асосан суд муассасалари жойлашган Блумфонтейн шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхона. Унинг шиори — “Поли иситиладиган дунёдаги ягона харобалар”.

2. Гаражларга кўпроқ ўхшаб кетадиган хоналардаги шароит ҳам танланган йўналишга хос:мебель ва фақат энг зарурий техника, ҳаммаси худди 80—йилларни эслатади. Ҳожатхона ташқарида. Овқатни анъанавий африкача тош печда тайёрлаш мумкин (у ҳам бутун бошли меҳмонхонга биттагина). Аммо поллари ҳақиқатдан ҳам иситилади.

3.Тўрт киши жойлашиши мумкин бўлган битта “гараж”нинг нархи бир кеча учун 75 доллар атрофида — юқорида айтиб ўтилган “беш юлдуз” мақоми учун анчайин арзон. Яна нонушта учун ҳар бир киши учун 10 доллар. Ҳудудда бепул Wi-Fi ва спа-марказ мавжуд. Кўриниш харобалардек, аммо кўрсатиладиган хизматлар олиймақом меҳмонхоналарга тўғри келади, дейиш мумкин.

4. Гаражда дам олиш унчалик ғайриоддий туюлмаяптими? Бошқа вариант ҳам бор: таътилни канализация қувурида ўтказиш. Лойиҳа Австрияда ўйлаб топилган ва камхаржроқ сайёҳлар ҳамда табиат қўйнида ўтказиладиган мусиқа фестивалларига ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган. Биринчи шундай меҳмонхона Линц шаҳри яқинида, Дунай дарёси бўйида меҳмонларни қабул қилишни бошлаб юборди.

5. Қувурнинг диаметри икки метр, нақ тўққиз тонна тош босади. Шифтида кичикроқ ойналар бор, “хона”га битта кароват сиғади.

















