Жамият | 13:57 / 22.07.2015
15195
1 дақиқада ўқилади

Ойпараст қиз тушида пианино чалди

Янги Зеландияда яшовчи 12 ёшли Киви Изабель ойпарастлик (лунатизм) касалининг ўзига хос шаклига чалинган. У нафақат тушида юради, балки пианино ҳам чалади.

Қизнинг қариндоши унинг бу хатти-ҳаракатларини видеога олиб, тармоққа жойлаштирди. Унинг айтишича, қизалоқ уйқудан уйғонмай қўшиқ ҳам айта олади.
Кадрларда 12 ёшли Киви йиқилиб тушмаслик учун пешонаси билан пианино қопқоғига таянган ҳолда асбобни чалаётгани кўринади. Киви бир қанча муваффақиятли аккордни олганидан кейингина унинг ухлаётгани маълум бўлади. Ролик охирида қизнинг хуррак отаётгани аниқ кўринади.

Қиз мусиқа мактабига қатнайди ва у ернинг истеъдодли ўқувчиларидан бири ҳисобланади.