Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Серена Уильямс Торонто шаҳрида ўтказилаётган йирик турнир финалига чиқа олмади. Ярим финалда у кутилмаганда швейцариялик Белинда Бенчичга ютқазиб қўйди. Ўйин 6:3, 5:7, 4:6 ҳисоби билан якунланди.
Ўйин 2 соат 28 дақиқа давом этди.
Финалда Бенчич руминиялик Симона Халеп билан кортга тушади. Халеп, ўз навбатида, ярим финалда италиялик рақибаси Сара Эрранини доғда қолдирди.
Серена Уильямс Торонтодаги турнир финалига чиқа олмади
13:50 / 16.08.20152 1361 мин






