Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:12 / 17.08.2015
2211
1 дақиқада ўқилади
Украина Европадан газ олишни кўпайтирмоқда
Украина Словакия томонидан газ импорт қилиш ҳажмини оширмоқда, дея хабар берди «Интерфакс».
Қайд этилишича, 15-16 август кунлари кунлик сўров миқдори 12-14 августдаги 33,795 млн куб. м/суткадан 36,467 млн куб метрга қадар оширилган.
Словакиянинг Eustream компанияси маълумотларига кўра, 1-15 август кунлари Словакиядан етказиб берилган газнинг умумий миқдори 439,185 млн куб метр бўлиб, суткалик меъёр 29,279 млн куб метрга тенг эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш