Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:07 / 23.08.2015
8201
1 дақиқада ўқилади
Малайзияда қуллар қабристони топилди
Малайзия ва Таинланд чегарасида қул савдогарларининг 20 нафардан ортиқ қурбонлари кўмилган қабристон аниқланди. Бу ҳақда The Star нашрида ёзилган.
Тахминларга кўра, марҳумлар зўравонлик ва очлик туфайли ҳалок бўлишган. Улар Бангладеш фуқаролари бўлгани тахмин қилинмоқда.
Маълум қилинишича, бу қабрлар кучли ёмғир туфайли очилиб қолган.
Шу йилнинг май ойида ҳам Малайзияда қул савдогарлари қароргоҳи яқинида 140 нафардан ортиқ жасад кўмилган қабристон борлиги аниқланганди. Ўша ойда қўшни Таиландда ҳам кичикроқ шундай қабристон топилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш