Фан-техника | 14:53 / 27.08.2015
13919
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев АҚШга сафарини бекор қилди

Президент Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги Қирғизистон делегациясининг АҚШга расмий сафари бекор қилинди.

Айтилишича, делегация сентябрь ойининг охирида АҚШга бир ҳафталик сафар билан жўнаб кетиши керак эди. Аммо яқинда сафарнинг бекор қилингани маълум бўлди.
Президент девони раҳбари ўринбосари, ташқи сиёсий бўлим мудири Сапар Исоқовнинг журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилишича, бу қарор парламент сайловлари билан боғлиқ.

“Сайловлар ноябрда бўлиб ўтади деб ўйлаган эдик. Аммо марказий сайлов комиссияси уни октябрда ўтказишни талаб қила бошлади. Агар президенти АҚШга кетса, фақат октябрнинг бошида қайта олади. Сайловлар жуда муҳим, шу боис Алмазбек Атамбаев у пайтда Қирғизистонда бўлиши кераклигига қарор берди. Сафар шу сабабдан бекор қилинди”, - деди Исоқов.