Туркия шарқидаги Ағри тоғида бу йилнинг биринчи қори ёғди. Бу ҳақда Milliyet хабар берган.
Хабарда айтилишича, қор Догубоязит провинцияси ҳудудида денгиздан 2 800 метр баландликда ёғган.
Қайд этиш керак, Ағри тоғи Туркиянинг энг баланд қисми ҳисобланади. Бу тоғ чўққисининг баландлиги 5165 метрни ташкил этади.
Мутахассислар қор кўчкиси хавфи борлигини айтишган.






