Франция чемпионати 4 турининг марказий ўйинида ўтган мавсум чемпиони "ПСЖ" клуби сафарда "Монако"га қарши майдонга тушди ва рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

"ПСЖ" таркибида Эдинсон Кавани иккита голга муаллифлик қилган бўлса, Иброҳимовичнинг ўрнига захирадан майдонга тушган Эсекиел Лавесси ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Бу ғалабадан кейин парижликлар 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этишмоқда. "Монако" ҳисобидаги очколар сони 5талигича қолди (12 ўрин).

Монако – ПСЖ 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 57 Кавани, 0:2 – 73 Кавани, 0:3 – 83 Лавесси.
Монако – Субашич, Фабиньо, Раджи, Карвалью, Элдерсон, Лемар (Кавалейру, 70), Тулалан, Траоре, Бернарду Силва (Пашалич, 81), Мартиаль, Эль-Шаарави (Каррильо, 66).
ПСЖ – Трапп, Орье, Тиаго Силва, Давид Луиз, Максвелл, Верратти (Маркиньос, 80), Мотта, Матюиди, Лукас (Ди Мария, 66), Иброҳимович (Лавесси, 76), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (70).

30 августга белгиланган ўйинлар орасида "Сент-Этьен" - "Бастия" ва "Бордо" - "Нант" ўйинлари ҳам бор эди ва бу ўйинларда мезбонлар ғалаба қилишди. Айни дамда "Сент-Этьен" ва "Бастия" жамоалари 7тадан очко жамғарган ҳолда 6 ва 7 ўринларни эгаллашган. "Бордо" (5 очко) ва "Нант" (7 очко) эса 10 ва 8 ўринларда жойлашган.

"Сент-Этьен" - "Бастия" 2:1
Голлар: 1:0 – 20 Перрен, 1:1 – 41 Даник, 2:1 – 62 Эссерик.
Сент-Этьен – Рюффье, Теофиль-Катрин, Перрен, Погба, Ассу-Экотто, Лемуан (Диоманде, 64), Клеман, Амума (Мопе, 63), Эссерик, Баэбек (Монне-Паке, 46), Ру.
Бастия – Хансен, Джику, Скиллачи, Пеберн, Пальмьери, Камано, Каюзак, Кулибали (Модесто, 59), Фофана, Даник (Диалло, 69), Айите.
Огоҳлантиришлар: Кулибали (51), Клеман (82).
Четлатиш: Жику (4), Камано (73).