Жамият | 15:51 / 01.09.2015
3848
1 дақиқада ўқилади
Шойгу суворовчи ўқувчига ўз соатини совға қилди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва суворов билим юртига ташрифи вақтида тўртинчи авлод тарбияланувчиси Иван Торгашкинга ўз соатини ҳадя қилди, дея хабар берди «Русская служба новостей».
“Жудаям хурсандман, очиғи, вазирнинг ўзи қўлидаги соатини ечиб, менга совға қилишини кутмагандим. Катта бобом, бобом ва отам суворовчи бўлгани учун мен ҳам уни танладим. Бобом ва дадам подполковник бўлган, оилада генерал ҳам бўлиши керак-ку”, – деди болакай.
Кадетнинг онаси Наталя Торгашкинанинг маълум қилишича, Шойгунинг совғаси — Россия Мудофаа вазирлигининг оддий соатидир.
“Унда шунчаки “Мудофаа вазирлиги” деб ёзиб қўйилган. Энди Ваня уни ўз ўғлига беради”, – деди она.