Обама аляскача рақс ижро этди
АҚШ президенти Барак Обама Аляска халқларини рақсини ижро этди. ABC News’нинг хабар беришича, давлат раҳбари Аляскага уюштирилган уч кунлик сафарининг якунида Диллингхемдаги мактабга ташриф буюрган. Ўқувчилар унга маҳаллий халқларнинг рақслари ва қўшиқларидан иборат томоша кўрсатишган.
Бир қанча номерлардан сўнг уларнинг сафига Обаманинг ўзи ҳам қўшилган.
“Менда амалиёт бор”, - тан олди АҚШ етакчиси.
Рақс якунлангач, президент бу ерга рафиқаси ва қизлари билан яна бир бора келиш нияти борлигини айтган.
“Унга қадар эса биз сиз тақдим этган балиқдан лаззат оламиз. Мен ланчга балиқ татиб кўрдим. У жуда яхши экан”, - қўшимча қилди Обама.
Обама илгари ҳам жамоат жойларида рақс тушган эди. Жумладан, Найробида Кения раҳбари Ухура Кениата билан, шунингдек, Пенсильванияда сайловолди митинги чоғида рақсга тушган эди.