Жаҳон | 11:30 / 06.09.2015
10672
1 дақиқада ўқилади
Эмомали Раҳмон Ваҳдатга борди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларига қарши кураш кетаётган Ваҳдат (Душанбедан 20 км шарқда) шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Раҳмон шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишади ва бир қанча муҳим объектларнинг эксплуатацияга топширилиш маросимида иштирок этади.
Шу билан бирга, тахмин қилинишича, Тожикистон етакчиси махсус операцияси раҳбарлари билан учрашиб, қуролланган гуруҳларга қарши кураш қандай олиб борилаётгани билан танишиб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ИИВ ходимлари ва ҳарбийларнинг Назарзода тарафдорлари билан тўқнашувларида 17 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.