Жаҳон | 17:08 / 06.09.2015
2664
1 дақиқада ўқилади
Сенегал шарқида тиббий самолёт ғойиб бўлди
Буркина-Фасодан Дакарга парвозни амалга ошираётган тиббий самолёт Сенегал шарқида ғойиб бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Сенегал фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотларига қараганда, самолёт Уагадугуда жойлашган Senegalair хусусий компаниясига тегишли бўлган. У шанба кечаси Сенегал пойтахтидан 118 км ғарбда радаорлардан ғойиб бўлган.
Самолётнинг қидирув ишларида қуролли кучлари гуруҳлари иштирок этмоқда.