8 сентябрь куни Тошкентда болалар учун ҳордиқ ва соғломлаштириш жойлари ташкилотчиларининг IV республика форуми ўтказилди. Унинг ташкилотчиси Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бўлди.

Унда вазирлик ва идоралар раҳбарияти, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, ёзги болалар оромгоҳлари ишчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ёзги мавсумида ташкил этилган оромгоҳлар сони 261тани ташкил қилди. Айниқса болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган оромгоҳлар фаолияти жадал олиб борилди. У ерда кўплаб тадбирлар, жумладан, маҳорат мактаблари ташкил этилди.
Тадбир давомида бу ишларни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган ходимлар ва раҳбарлар тақдирланди.

Жумладан, “Энг намунали болалар оромгоҳи” танловида 26 қароргоҳ касаба уюшмалари томонидан турли совринлар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, “Энг намунали ҳордиқ ва меҳнат оромгоҳи”, “Энг яхши оромгоҳ раҳбари”, “Энг меҳрибон тарбиячи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг фаол етакчи” ва бошқа йўналишларда ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.

Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг V Республика Форумида номинациялар бўйича тақдирланганлар рўйхати

I. “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси

1. Жақсимов Елмурад Бектурдыевич - Қорақалпоғистон Республикаси, “Гулбағ” оромгоҳи бошлиғи

2. Ҳаитов Роҳат Аҳмаджонович - Бухоро вилояти, “Йўлдош” оромгоҳи бошлиғи

3. Қаландаров Ҳайдар - Қашқадарё вилояти, “Ёш алангачи” оромгоҳи бошлиғи

4. Шодиев Зафар - Самарқанд вилояти, “Юлдузча” оромгоҳи бошлиғи

5.Валиев Каҳрамон Мирзамахмудович - Фарғона вилояти, “Тонг”оромгоҳ бошлиғи

II. ”Энг ғамхўр тарбиячи” номинацияси

1. Раҳмонова Навбаҳор Эркиновна - Қашқадарё вилояти, “Беруний” оромгоҳи тарбиячиси

2. Қаххорова Қундуз Ойматовна - Сурхондарё вилояти, Х. Қулниезов оромгоҳи тарбиячиси

3. Маҳмадярова Клара Жўраевна - Тошкент вилояти, “Кимёгар” оромгоҳи тарбиячиси