2015 йилда «Profi Education» билимли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ватанимиз довруғини янада юксакларга кўтариш мақсадида яна бир улкан лойиҳага қўл урди. Бу лойиҳада лицей ёки коллежнинг 1, 2 ва 3-босқичида таҳсил олаётган ва физика, математика, тарих фанлари бўйича олимпиадада иштирок этиш истагида бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин. Ушбу фанлар бўйича республиканинг энг кўзга кўринган мутахассислари таълим беради. Қуйида танлов шартлари ва мутахассисларнинг илмий фаолиятлари ҳақида тўлиқроқ танишишингиз мумкин.

Бекзод УСМАНОВ

Наманган вилоятида туғилган.
1999—2003 йилларда Тошкент давлат педагогика университети бакалавр босқичида таҳсил олган.
2004—2006 йилларда Тошкент давлат педагогика университети магистратура босқичида таҳсил олган.
2003—2008 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги академик лицейда тарих фани ўқитувчиси.
2007—2010 йиллар Ўз ФА тарих институти аспиранти.
2008—2011 йиллар ЖИДУ академик лицейида тарих фани ўқитувчиси.
2013, 2014, 2015 йиллардаги тарих фани бўйича ўтказилган олимпиаданинг республика босқичида шогирдлари кетма-кет биринчи ўринни эгаллаган.
2011 йилдан буён «Profi Education»да тарих фани ўқитувчиси.

Шерзод ДУСТОВ

Самарқанд вилоятида туғилган.
1993—1998 йилларда Самарқанд давлат университетининг механика-математика факультетида таҳсил олган.
2008 йилда Шерзод Дустовнинг ўқувчиси Диёра Салимова Испанияда ўтган халқаро олимпиадада бронза медаль соҳиби ва шу йилнинг ўзида Буюк Ипак Йўли олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган.
2009 йилда Диёра Салимова Германияда ўтказилган халқаро олимпиадада кумуш медаль ва шу йилнинг ўзида Буюк Ипак Йўли олимпиадасида олтин медаль соҳиби бўлди.
2010 йилда Қозоғистонда ташкил этилган халқаро олимпиадада Шерзод Дустовнинг бир йўла тўрт ўқувчиси Иброҳимбек Акрамов, Умидахон Жураева, Зариф Ибрагимов, Жафар Абдураҳимовлар кумуш медаль соҳиби бўлишди.
2012 йилда Шерзод Дустов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
2012 йилдан бери «Profi Education»да математика фани ўқитувчиси.