Технология | 15:39 / 18.09.2015
3104
1 дақиқада ўқилади

Amazon 50 долларга планшетли компьютер чиқаради

Amazon компанияси 49.99 доллар турадиган янги планшетли компьютерни сотувга чиқаришини маълум қилди. У 30 сентябрь куни бозорда бўлади.
“Биз бозорга ниҳоятда арзон нархдаги кучли планшет чиқарамиз”, - дейилади компания тарқатган хабарномада.

Маҳсулотнинг харидоргирлигини таъминлаш учун компания имтиёз акциясини эълон қилди. Унга кўра, 5та янги компьютер сотиб олган мижоз 6-сига бепул эга бўлади.
Планшетнинг негиз функциялари сирасига матнлар, видеоматериаллар кўриш, аудио эшитиш ва видеоўйинлар ўйнаш киради. Бунда асосан Amazon’нинг ўз хизматлари маҳсулотлари устувор кўрилади.

Портатив компьютер 4 ядроли процессор в 8 ГБ ўрнатилган хотирага эга. Хотирани 128 ГБгача кенгайтириш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш