17 сентябрь оқшомида Европа лигаси турнирининг 1-тур ўйинлари ўтказилди. 1-тур доирасида 12та гуруҳдан жой олган 48та жамоа иштирокида 24та ўйин бўлиб ўтди.

Биринчи турда энг йирик ҳисоб "Наполи" ва "Брюгге" жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилди. Мезбонлар жавобсиз 5та гол уришди.

Турнир фаворитларидан бири сифатида қаралаётган "Ливерпуль" сафарда "Бордо"ни енга олмади.

Англиянинг яна бир жамоаси "Тоттенхэм" ўз майдонида Озарбайжоннинг "Қорабоғ" жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.

"Боруссия Д" эса ўз майдонида "Краснодар"га қарши қийин учрашув ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Италиянинг "Фиорентина" жамоаси ўз уйида "Базель"дан 1:2 ҳисобида енгилди.

Шунингдек, "Шальке" сафарда АПОЭЛ жамоасини, "Марсель" "Гронинген"ни 3:0 ҳисобларида енгган.

А гуруҳи
Фенербахче (Туркия) – Мельде (Норвегия) 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 36, пенальти Хойланд, 1:1 – 42 Нани, 1:2 – 53 Эльюнусси, 1:3 – 65 Линнес.
Огоҳлантиришлар: Топал (24), Эльюнусси (25), Нани (35), Потук (79).
Четлатиш: Эльюнусси (84).

Аякс (Голландия) – Селтик (Шотландия) 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 8 Битон, 1:1 – 24 Фишер, 1:2 – 42 Люстиг, 2:2 – 84 Шене.
Огоҳлантиришлар: Исагирре (55), Люстиг (64), Юхансен (67), Сереро (89).
Четлатиш: Исагирре (73).

В гуруҳи
Сьон (Швейцария) – Рубин (Россия) 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 11 Конате, 1:1 – 65 Канунников, 2:1 – 82 Конате.