Бугун Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

ЧЕЛСИ - АРСЕНАЛ

Турнинг марказий учрашуви Лондонда ўтказилади. Бугун "Челси" ва "Арсенал" жамоалари дерби баҳсида майдонга тушишади.

Бу ўйин арафасида мезбонлар 5та ўйиндан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 17-ўринда жойлашган. "Арсенал" эса 10 очко билан 4-ўринда.

Қайд этиш керакки, 16 сентябрь куни "Челси" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичини "Маккаби"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда муваффақиятли бошлади. Шундан сўнг, мухлислар ва мутахассислар жамоанинг омадсизликлари якунлангани ҳақида фикрлар билдиришни бошлади.

"Арсенал" эса ЕЧЛни сафарда "Динамо Загреб"дан 1:2 ҳисобида енгилиш орқали бошлади.

Ушбу ўйин арафасида "канонирлар" устози Арсен Венгер Чехнинг собиқ жамоасига қарши ҳаракатлари ўйинда муҳим аҳамиятга эга бўлишини айтган.

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса бу ўйинда бир қатор етакчи футболчиларни майдонга тушира олмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бу жамоаларнинг охирги учрашуви шу йилнинг 4 августида ўтказилган, Англия Суперкубоги учун баҳсда "Арсенал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, ушбу икки жамоа АПЛ ташкил топганидан буён "Стемфорд Бриж" стадионида 23 марта ўзаро ўйин ўтказишган ва бу ўйинларда "Челси" 10 марта, "Арсенал" 7 марта ғалаба қозонган. Яна 6та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган.

Манчестер Сити - Вест Хэм