Уйқу олдида барча бирдек ожиз бўлиб қолади. оғир ўтган иш кунидан сўнг талаба ҳам, раҳбар ҳам барча бирдек қаттиқ толиқади. Бу чарчоқлар халқаро сиёсатдонларни ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Улар ҳам чарчашади ва доим ҳам оёқ узатиб дам олишга имконлари бўлмайди. Қуйида келтирилаётган суратлар бунга яққол мисол бўла олади.

1. 2011 йилда Римда бўлиб ўтган ҳарбий парад пайтида Сильвио Берлускони бошини баланд тутган ҳолда, ҳеч кимдан андиша қилмай ухлаяпти. Унинг ортида остида Италия Сенати спикери Ренато Шифани турибди.

2. 2008 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ хавфсизлик масалалари мажлисида Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ширингина уйқуга кетгани кадрларда муҳрланиб қолди.

3. 2011 йилда Куба пойтахти Гавана шаҳрида бўлиб ўтган 6-Куба коммунистлари конгрессида мамлакат собиқ президенти Фидель Кастро мудраб қолди.

4. 2012 йилнинг май ойида Австрия парламентида зўравонлик ва маҳаллийчилик қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилган маросимда мамлакат президенти Хайнц Фишерни уйқу илитди.

5. Қиролича Елизавета 2004 йилнинг ноябрь ойида Дюссельдорфдаги университет госпиталида бўлиб ўтган тадбирда ухлаб қолди.

6. Бу сиёсатдонлар Япония бош вазири Шинзо Абе ҳамда Япония молия вазири Таро Асо ҳисобланишади. Улар биргаликда 2013 йилда Токиода бўлиб ўтган бюджет комитетининг мажлисида уйқуни уришмоқда.

7. Франция президентини Франсуа Олландни 2014 йилда Елисей саройида уйқу устида қўлга олишди.