Жамият | 16:18 / 23.09.2015
2113
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ: Европа бўйича энг кўп кашандалар Россияда яшайди

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Россия Европадаги давлатлар орасида чекувчилар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашрида ёзилган.

Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда Грузия ва Греция қайд этилди.

Европа қитъаси бўйича чекувчилар энг кам яшайдиган мамлакат Дания бўлди.

Ушбу ҳисоботни тузиб чиққан тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Европа мамлакатларида чекиш муаммоси камаймоқда.

Бунга чекишга қарши тақиқлар, тамаки маҳсулотларининг нархлари ошиши ва тамаки маҳсулотлари қутиларида чекишга қарши реклама жойлаштирилиши эвазига эришилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш