Дунёда кўзни қувнатадиган гўзал масканлар жуда кўп. Шундай экан сизу бизда умримиз давомида янгидан-янги жойларни бориб кўриш, бошқа халқлар ва маданиятлар билан танишиш, шунингдек, маза қилиб дам олиш имконияти мавжуд. Куррамизнинг ҳар бир нуқтаси шу қадар батакрорки, ундаки ҳамма жойни бориб кўришга умримиз ҳам етишмас, балки. Саёҳат ажойиб-да! Агар зериккан бўлсангиз, ўзингизни гўё бир нуқтада қотиб қолгандай ҳис қилсангиз ҳеч иккиланмай, саёҳатга отланинг. Кимда-ким саёҳат илинжида бўлса, дунё сирли китобидан Европанинг энг мафтункор 15 та шаҳри ҳақидаги маълумотларни сизга тақдим этамиз.
1.Фордлар, Норвегия

Медитация учун энг мақбул жой, бу Норвегия соҳиллари бўлса керак. Сувдан қад ростлаган қоялар, наботот оламига бой яшил тоғлар, қор билан қопланган чўққилар – бундай гўзалликлар ҳеч бўлмаганда бир марта бориб кўришга арзийди.
2.Шамони, Франция

Илк қишки Олимпиада ўтказилган ушбу шаҳарча Альп тоғининг баланд чўққиларидан бири Монблан тагида жойлашган.
3.Галштатт, Австрия

Австрия ҳудудида жойлашган баланд Альп тоғлари бағридаги бу шаҳарча унда 3000 йилдан бери қазиб олинадиган тузи билан машҳур. У сайёҳлар орасида ҳайратланарли табиат пейзажлари билан ном қозонган.
4.Плитвиц кўли, Хорватия

Европанинг жануби-шарқида жойлашган қадимий миллий боғлардан бири ўзининг поғона-поғона кўллари билан машҳур.
5.Метеора, Греция

Греция шимолидаги қоялар устида энг йирик черковлар комплекси жойлашган. У “Метеора” деб номланиб, “ҳавода муаллақ турганлар” маъносини англатади.
















