Уйлар қиммат ва жудаям қиммат бўлади. Қуйидаги уйлар эса жудаям қиммат уйлар қандай бўлиши ҳақидаги тасаввуримизни бойитишга ёрдам беради.
1. Four Fairfield Pond, Гэмптон, Нью-Йорк / 133 миллион доллар

Майдони 25 гектардан ошиқ бўлган бу уйда 29та ётоқхона мавжуд. Бу ернинг ўз электростанцияси, узунлиги 100 метрли ошхонаси, 39та ювиниш хонаси, 3та бассейни, кегельбани, баскетбол майдончаси, сквош ва теннис кортлари бор.

Уй соҳиби Айра Реннерт, автомобиль саноати ва руда эритишга ихтисослашган Renco холдингининг хўжайинидир. Реннерт, шунингдек, металлургия ва тоғ-кон саноати йўналишларидаги компанияларга ҳам эгалик қилади.
2. “Беверли Хауз”, Беверли-Хилс, Калифорния / 135 миллион доллар

Голливуддаги ушбу машҳур кошона нашриёт бизнеси магнати Рендольф Херстга тегишли.

Уйда 29та ётоқхона, улкан кутубхона, айланма балкон, бильярдхона бор. Уйнинг айвонига бир вақтнинг ўзида 400 киши жойлашиши мумкин.
Қаср ҳудудида 3та бассейн, кинотеатр, теннис корти ва тунги клуб жойлашган. Дарвоқе, бу уй “Чўқинтирган ота” фильмида итальян мафиячилари отнинг кесилган бошини ташлаб кетган режиссёрнинг уйини эслатади.
3. Ellison Estate, Вудсайд, Калифорния / 200 миллион доллар

Бу мажмуа 9 гектар майдонга жойлашган 10та бинодан иборат мажмуадир.

Ушбу мажмуада сунъий кўл, Хитой карп балиқлари яшайдиган ҳовуз, чойхона ва ҳаммом бор. Ушбу ҳашаматли уйнинг эгаси Oracle компанияси хўжайини Ларри Эллисон бўлади.




















