Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоаси Роналдиньо билан шартнома бекор қилингани ҳақида расман маълум қилди.
"Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишди", деб маълум қилинади Рио-де-Жанейро жамоасининг расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ҳужумчи шу йилнинг июлида «Флуминенсе» футболчисига айланган ва жамоа билан 2016 йилнинг охиригача битим тузганди.
Жорий мавсумда у 7та ўйинда майдонга тушганди.
Бироз олдинроқ, Рональдинонинг «Антальяспор» (Туркия) жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.






