Ёз тугаб, ўрнини мафтункор, олтин куз фаслига бўшатиб берди. Бетакрор кузнинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш истагида бўлсангиз, қуйидаги суратларга боқинг.

Куз ҳар куни фотоаппарат билан юриш лозим бўлган фаслдир.

Ва совуқ қишга астойдил тайёргарлик кўриш мавсуми.

Куз янги режалар, янги умидлар даври.

Кўчада сайр қилар экансиз, беихтиёр болалик даврингизга тушиб қоласиз.

Танҳо қолгингиз ва хотиралар оғушига чўмгингиз келади.

Ва ҳар бир лаҳзани хотирангизга муҳрлайсиз.

Бу фаслда ҳаво куз ифорига тўлади.

Куз хотиржамлик фасли.

У худди тулкига ўхшайди: сариқ, ўйинқароқ, юмшоқ ва илиқ.

Атроф худди чиройли эртак саҳифаларидан пайдо бўлганга ўхшайди.