XABARDOR.UZ - Тез-тез содир бўлатган авиаҳалокатларни ҳисобга олиб, ўқувчиларимизга энг ишончли ва хавфсиз йўловчи самолётлар рўйхатини нашр этмоқдамиз. Қўрқмасдан учинг!
Сўнгги пайтларда авиаҳалокатлар ҳатто 20 асрдагига қараганда ҳам кўп содир бўлмоқда. Аэробусларнинг қулаши баъзиларда бошқа транспорт турларидан фойдаланишга ундамоқда.
Аслида, статистикага қараганда самолёт – энг хавфсиз транспорт туридир. Қанотли машиналарнинг баъзи турлари жиддий ҳодисаларга умуман дуч келмаган. Айнан қайсилари дейсизми? Бунга Лондондаги Ascend суғурта маслаҳатчиси ва BusinessWeek нашри томонидан келтирилган маълумотлар асосида тузилган рейтинг ойдинлик киритади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, терроризм билан боғлиқ авиаҳалокатлар статистикада ҳисобга олинмаган.
Самолётлар ҳалокатлар камайиб бориши тартибида жойлаштирилган. Оддий сўз билан айтганда, мазкур ҳолатда ҳар бир турдаги самолётнинг ишлаб чиқарилган миқдори, ҳар бир муайян самолётнинг умумий учиш вақти ва авиакомпанияларда фойдаланиш муддатлари катта аҳамиятга эга.
30 йилдан сўнг энг хавфсиз самолёт хавфли ёки ўта хавфли разрядига айланади. Бундан ташқари, лайнерни қайси компания ишлатаётганини унутмаслик лозим: моҳир қўлларда стул ҳам балалайкага айланади. Учинчи дунё мамлакатлари томонидан фойдаланилган ҳар қандай самолёт билан муаммо юзага келиши мумкин.
Демак эътиборингизга энг хавфсиз самолётлар рейтингини ҳавола қиламиз.
1. Boeing 777

Трансаэро компанияси Boeing 777-300 самолёти
Авиалайнер 1995 йилдан бери ишлаб чиқарилмода, 748 самолёт қурилган. Расмий рейтингга қараганда умумий 20 миллион соат учиш вақтида битта ҳам ҳалокат содир бўлмаган. Аммо бир неча авария ҳолатлари юз берган. Улардан иккитаси муваффақиятли якун топган, биттасида эса 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Аммо 2014 йилда икки сирли йўқолиш туфайли машина етакчиликни қўлдан бой берди: 8 мартда Малайзия "Boeing"и Ҳинд океанида ғойиб бўлди, 17 июлда эса айнан шу турдаги самолёт Украинада уриб туширилди (аммо юқорида террористик акт ва уруш натижасидаги ҳалокатларни ҳисобга олмасликка келишиб олдик).
2. Airbus A340















