Бугун Россия тарихидаги энг қора кунлардан бўлди. Бугун рус оналарию оталарининг, ака-укалару опа-сингилларнинг, севикли ёрлару фарзандларнинг нигоҳи осмоннинг қат-қатига мангуга тикилиб қолди...
Қуйида воқеалар ривожи билан танишишингиз мумкин
Шарм-Аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учган самолёт радарлардан йўқолди>>

Росавиация агентлигининг хабар беришича, "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus Ларнаки тумани ҳудудида радарлар экранидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлиги хабар берди.
Миср бош вазири Россия самолётининг йўқолгани сабабли барча ташрифларини бекор қилди>>

Миср бош вазири Шариф Исмоил Синай яриморолида Россия йўловчи самолётнинг қулагани тўғрисидаги хабарлар сабабли 31 октябрга режалаштирилган барча ташрифларини бекор қилди, дея хабар бермоқда Мисрнинг МЕНА ахборот агентлиги.
Рейтер: Миср Россия самолётнинг қулаб тушганини расман тасдиқлади>>

Миср ҳукумати Россия самолётнинг Синай марказий қисмида қулаб тушганини расман тасдиқлади, дея хабар бермоқда Рейтер агентлиги.
Манба: Ҳалокатга учраган Россия самолёти учувчиси Қоҳирага қўнишни сўраган>>

“Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург” рейси бўйича парвоз қилиб, ҳалокатга учраган Россия самолётининг учувчиси парвозга кўтарилганидан сўнг техник носозлик сабабли йўналишни ўзгартириш ва Қоҳира аэропортига қўнишни сўраган.

















