7 ноябрь куни Англия чемпионатининг 12-тури бошланди. Биринчи куни 6та ўйин бўлиб ўтди.

Дастлаб "Манчестер Юнайтед" ҳамда “Вест Бромвич” клублари ўртасидаги учрашув ўтказилди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қилишди.
Ўйиннинг 52-дақиқасида Жесси Лингард ўзининг дебьют голи билан манкунианликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса Хуан Мата пенальтидан ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.

Манчестер Юнайтед – Вест Бромвич 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 52 Лингард, 2:0 – 90 пенальти Мата.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Рохо (Джексон, 76), Смоллинг, Лингард, Янг (Джонс, 62), Кэррик, Мата, Швайнштайгер, Марсьяль, Руни (Эррера, 82).
Вест Бромвич – Майхилл, Маколи, Эванс, Доусон, Брант (Макманаман, 85), Моррисон (Берахино, 72), Макклейн, Флетчер, Якоб, Сессеньон, Рондон (Ламберт, 72).
Огоҳлантиришлар: Доусон (43), Рондон (60), Рохо (61), Брант (65).
Четлатиш: Маколи (90).

Лестер – Уотфорд
“Лестер” ўз майдонида “Уотфорд”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Қайд этиш керакки, лига тўпурари Жейми Варди бу турда ҳам ғалаба голига муаллифлик қилиб, ўз голлари сонини 11тага етказиб олди. Жамоа ҳисобидаги очколар сони эса 25тага етган (3-ўрин).

Лестер – Уотфорд 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 52 Канте, 2:0 – 65, пенальти Варди, 2:1 – 75, пенальти Дини.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер (Кинг, 90), Канте, Марез (Дайер, 84), Олбрайтон, Шлупп (Окадзаки, 46), Варди.
Уотфорд – Гомес, Бритос, Кэткарт, Ньом (Диаманти, 76), Анья, Аке, Уотсон, Капу (Паредес, 70), Абди, Дини, Игало.
Огоҳлантириш: Гомес (65).

Борнмут – Ньюкасл
“Ньюкасл” сафарда “Борнмут“ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Айосе Перес томонидан ўйиннинг 27-дақиқасида киритган ягона гол мезбонларга ғалабани тақдим этди. Бу "Ньюкасл"нинг 12 тур давомидаги 2-ғалабаси бўлди. Жамоа очколари сонини 10тага етказиб "хавфли ҳудуд"ни вақтинчаликка тарк этган (16 ўрин).