Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳридан Сан-Паулуга йўл олган хусусий самолёт ҳалокатга учради.
Zero Hora нашрида маълум қилинишича, Cessna 650 Citation VII русумли тижорий самолёт бортида 2 учувчи ва 2 йўловчи бор эди. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Бразилия ҲҲК маълумотига кўра, ҳалокат самолёт парвозга чиққанидан 25 дақиқа ўтиб юз берган.
Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар жўнатилган.






