Дизайн ва инновациялар соҳасидаги ютуқлар 10та категорияда қайд этилди: 77 дюймли OLED телевизор 2016 йил учун “Инновациялар соҳасидаги энг яхши”деб топилди.

Аввалари маиший техника Ассоциацияси сифатида машҳур бўлган Истеъмолчилар технологиялари ассоциацияси (CTA®) LG Electronics (LG)ни технология ва дизайн соҳасидаги етакчилигини тан олди ва компанияга инновацион маҳсулотлари учун 21та соврин тақдим этди. Мазкур маҳсулотларни 2016 йилнинг 6-9 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2016 кўргазмасида кўриш мумкин. LG 2016 CES® Innovation Awards`нинг обрўли даражадаги совринларини 10та юқори рақобатга эга бўлган категорияларда қўлга киритди: маиший техника, компьютер соҳасидаги қурилмалар, компьютер жамланмалари ва компонентлари, қулай технологиялар, ақлли уй, видео экранлар, наушниклар, олиб юриладиган технологиялар, симсиз гарнитуралар ва гарнитураларга симсиз аксессуарлар.
Шов-шувларга сабаб бўлган 2016 йилнинг модели саналган 77 дюймли OLED телевизор, LG V10 янги смартфони ва ҳозирги кунда аналогига эга бўлмаган асосида SideKick™ мини-машинаси ўрнатилган LG TWIN Wash™ кир ювиш машинаси CES 2016 Innovation Award мукофотининг совриндорлари деб топилди. Мана тўрт йилдирки, OLED телевизорлар ва LG смартфонлар CES Innovation Awards`нинг мукофотларини қўлга киритиб келмоқда. Ғолиблар орасида LG компаниясининг бошқа вакилларини ҳам айтиб ўтиш жоиз: OLED 4K ва LCD/LED 4K телевизорлар, маиший техника, мобил қурилмалар ва аксессуарлар. Тўлиқ рўйхат 5 январда CES 2016 кўргазмасида эълон қилинади.
«LG компанияси «Яхши ҳаёт учун инновациялар» принципини ҳаётга тадбиқ этишга интилмоқда» ва 2016 йил учун CES Innovation Awards’да 10та категория бўйича қўлга киритилган совринларимиз берилган ваъдаларни қай даражада муваффақиятли амалга ошираётганимизни тасдиқлайди", - дейди LG Electronics (АҚШ) президенти ва бош менежери Уильям Чо. – Инқилобий OLED телевизоридан тортиб, TWIN Wash`нинг етакчи тизимигача LG эгаларининг ҳаётини енгиллаштирадиган маҳсулотларни таклиф этишни давом эттирмоқда. Биз янгича қарорларимизни январь ойида CES кўргазмасида намойиш этиш имкониятини интизорлик билан кутяпмиз.

LG OLED телевизорларининг етук линейкаси телевизион технологияларини бутунлай янгича даражага олиб чиқди. 2016 йил учун «Инновациялар соҳасидаги энг яхши» мукофотига сазовор бўлган 77 дюймли 4К OLED телевизор замонавий лойиҳалаштириш ва дизайн соҳасидаги улкан ютуқлари учун ҳакамлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Аъло даражадаги етакчи дизайнига қўшимча тарзда инқилобий OLED модель фильмларни янги HDR форматида намойиш эта олади, шунингдек тасвирларнинг олий сифатида қора рангининг идеал кўриниши ва ранглар бурчак остида томоша қилинганида ҳам жонли ва ёрқин бўлишидир. LG OLED телевизорларида қора рангларнинг идеал кўриниши мутаносибликни LCD панелларига қараганда 200 мартадан ортиқ тўлиқроқ даражага олиб чиқади, ранглар эса ҳақиқийсига ўхшаш реал кўриниш касб этади. Уй ўйин-кулгуси соҳасида CES Innovation Award’ни қўлга киритган бошқа маҳсулотлар қаторида аввалги моделлар ютуқларини мерос қилиб олган янги олд проектор, UltraWide™ монитори ва премиум-класс енгил ноутбук ҳам бор.