G20 саммитида 3та мушук иштирок этди
Туркияда ўтаётган G20 саммитида расмий тадбирлар ўртасидаги танаффус чоғида 3та мушук саҳнага чиқди, деб ёзади The Independent нашри.
Нашрнинг ҳазил тарзида қўшимча қилишича, “бу учлик “Катта йигирмалик”нинг икки энг қудратли президентлари – Россия етакчиси Владимир Путин ва Оқ уй раҳбари Барак Обамани иккинчи даражага чиқариб қўйди”.
Саммитда иштирок этган мухбирлар саҳнага навбатма-навбат чиққан жониворларни объективларида қайд қилишди. Тадбирдаги қўриқчилар уларни қувиб юборишга ҳаракат қилишмади.
Бўлиб ўтган воқеа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. “Бу мушуклар секьюритидир – улар нанокамераларга эга”, - деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири.
“Афсуски, саммит CATстантинополда (Истанбулга ишора) эмас”, - қўшимча қилди яна бир юзер.