Меҳрибон отанинг Рождество арафасида қизига ёзган мактуби. Кўп нарсани англашга ёрдам беради.
— Ҳадемай Рождество, менда яна бир муаммо — сенга нима совға қилишни билмайман. Сенга кўп нарса — китоблар, ўйинлар, кўйлаклар қизиқлигини биламан.
Сенга одатдагидан кўпроқ сақланиб қоладиган бир нима совға қилгим келяпти. Ҳар Рождествода мени эслатиб турадиган бирон нима.
Менимча, сенга нима совға қилишим мумкинлигини биламан. Менга дарров аён бўлган оддий бир ҳақиқатни. Агар уни ҳозир тушунсанг, у ҳаётингни анчагина яхшилайди. Шунда бу ҳақиқат ҳақида ҳеч қачон эшитмаган одамларни ташвишга соладиган муаммоларга дуч келмайсан.
Бу жуда оддий: Ҳеч ким сендан қарздор эмас.
Бу нимани англатади?
Қанақасига бу оддий гап муҳим бўлиши мумкин? Балки, ҳозир сенга бундай туюлмас, лекин бу фикр ҳаётингни асрайди. Ҳеч ким сен учун яшамайди, болагинам. Чунки сен — бу сенсан, бошқа ҳеч ким эмас. Ҳар ким ўзи учун яшайди, ўз бахти учун. Буни қанчалик эрта тушунсанг, шунчалик тез кимдир сени бахтли қилиши мумкин деган умиддан халос бўласан.
Бу дегани, ҳеч ким сени яхши кўришга мажбур эмас. Агар кимдир сен яхши кўрса, билгинки, сенда уни бахтиёр қиладиган қандайдир ўзига хослик борлиги учун яхши кўради. Ўша ўзига хослик нималигини англашга ҳаракат қил ва сени янада кўпроқ яхши кўришлари учун шу жиҳатингни кучайтир. Агар одамлар сен учун нимадир қилса, билгинки, шуни хоҳлаганлари учун қилишади. Демак, сен қайсидир сабабга кўра улар учун қадрлисан, кўнглингга ёқишга уринишмоқда. Аммо сендан кимдир шунчаки қарздор бўлгани учун эмас.
Бу дегани, сени ҳеч ким ҳурмат қилишга мажбур эмас. Баъзи одамлар эса сенга яхши муносабатда бўлмайди. Лекин одамлар сенга яхши муносабатда муносабатда бўлишга мажбур эмаслигини англашинг билан дилингга озор бериши мумкин бўлган одамлар билан мулоқот қилишдан қочишни ўрганасан. Ҳа, сен ҳам ўз навбатида, улардан қарздор эмассан.
Яна ўша гап: Ҳеч ким сендан қарздор эмас.
Сен фақат ўзинг учунгина яхшироқ бўлиб боришинг керак. Шунда бошқалар сенга интилади, сени қўллаб-қувватлашни ва сен билан энг зарур нарсаларни баҳам кўришни хоҳлаб қолишади. Ким сен билан бўлишни истамаса, бунинг сенга дахли йўқ. Агар шудай ҳолат содир бўлса, шунчаки ўзинг истаган муносабатларни изла. Бировнинг муаммоси сеникига айланмасин.







